Онангга тўйлик келдими. Ҳечкимга қарамай, эътибор бермай уйига югуриб бораётган (ё велосипедда, ё машинада, ё отлиқ ё пиёда) шошилиб, тезликни ошириб, ҳурсанд бўлиб бораётган, отаси ўтиб кетган “онабезори” йигитларга кесотиб айтиладиган гап. Нимага? Чунки у тезроқ онасини эрга беришни ўйлаб юрганини маҳаллада ҳамма билади. Совчилар кетиб қолмасинлар деб югуриб келаётган бўлади. Ҳозирги кунларда тезликни оширмаслик лозим бўлган ёш болалар тўла кўчада машинани тез ҳайдаб келаётган ҳайдовчиларга кесатиб айтилади.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш учун Telegram орқали тизимga киринг:
Ҳозирча изоҳлар йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!